Самарқанд

Cамарқанд шаҳри

  “Ер юзининг сайқали” деб шуҳрат қозонган кўҳна Самарқанд эрамиздан аввалги VIII асрда ташкил топган. 2700 йилдан ортиқ тарихга эга, жаҳоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири.

Самарқанд шаҳрининг номи манбаларда «Самария», «Мароканда», «Семизкент»  тарзида ҳам учрайди.

Шаҳарда Ислом цивилизациясига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган алломалар номи билан боғлиқ зиёратгоҳлар, масжид ва мадрасалар ҳозиргача ўз кўркини йўқотмаган. Бу шаҳар Қусам ибн Аббос (р.а.) каби саҳоба, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Махдумий Аъзам, Хўжа Ахрор Валий, Мир Сайид Барака, Абу Лайс Самарқандий каби буюк алломалар, шунингдек, Амир Темур, Мирзо Улуғбек каби йирик давлат арбоблари номи билан боғлиқ. Мовароуннахрда Қутайба Ибн Муслим томонидан бунёд этилган илк масжидлардан бири “Ҳазрати Хизр” Самарқандда қурилган.

БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан Самарқанд “Дунёнинг албатта бориб кўриш керак бўлган элликта шаҳри” рўйхатига киритилган. 

 

 

UZBEKISTAN WEATHER