Тошкент

Тошкент шаҳри

Тошкент Ўзбекистон Республикасининг пойтахти. Марказий Осиёдаги худудининг катталиги ва аҳолисининг кўплиги бўйича энг йирик марказий шаҳардир. 2200 йилдан ортиқ тарихга эга.

Шаҳар ўрта асрларда «Чоч», «Шош», «Шошкент», «Бинкат», деб номланган. VII асрда араб-мусулмонларнинг фатҳидан кейин «Мадинат аш-Шош» деб атала бошланган.

Тошкентда Ислом тамаддуни билан чамбарчас боғлиқ масжид, мадраса, тарихий ва диний қадамжолар сақланиб қолган. Бу осори атиқалар тарихийлигини йўқотмаган ҳолда ҳозиргача халққа хизмат қилиб келмоқда.  

Бу заминда Хўжа Аҳрор Валий, Шайх Умар Боғистоний, Абу Бакр Қаффол Шоший, Абу Сулаймон Банокатий, Ҳофиз Кўҳакий каби буюк алломалар яшаб, ижод этганлар.  

2007 йили Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан “Тошкентни ислом маданияти пойтахти”, деб эълон қилинди.

 

UZBEKISTAN WEATHER